РАСМИЙ МУНОСАБАТ
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси “жонлантириш” бўлими ярим аср олдин таъмирдан чиққан бўлиб, у ерда беморлар учун замонавий шарт-шароитлар яратилмагани танқид қилинган материал тарқалмоқда.
Ҳолат бўйича қуйидагилар маълум қилинади.
Тошкент давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникасида 88 та ўриндан иборат 8 та реанимация бўлимлари бўлиб, улар:
1-анестезиология ва реанимация бўлими,
2-анестезиология ва реанимация бўлими,
туғруқ мажмуаси анестезиология ва реанимация бўлими,
янги туғилган чақалоқлар анестезиология ва реанимация бўлими,
кардиореанимация бўлими,
терапия реанимация бўлими,
интенсив неврология,
болалар реанимация бўлимларидан иборат.
Клиниканинг барча реанимация бўлимлари 2024-2025 йилларда таъмирдан чиқарилган бўлиб, СанҚваМ талабларига мос, беморлар учун зарур тиббий ускуналар билан таъминланган ва шарт-шароитлар яратилган.
Тошкент давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси.

